Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиалида пресс тур ва матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиалида пресс тур ва матбуот анжумани ўтказилди

Куни кеча Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиалида филиал ижрочи директори Озод Бабомурадов иштирокида филиал юзасидан матбуот анжумани ва пресс тур ташкил этилди.

               

Дастлаб, Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиали ижрочи директори Озод Бабомурадов филиалнинг ўқув биноси ва ётоқҳонасида бажарилаётган таъмирлаш ишлари ҳақида тўхталиб ўтиб, филиал ташкил қилингандан буён Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари бўйлаб тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилганлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаолларини филиалнинг қурулиш ишлари билан яқиндан таништирди.

-Филиал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 60-сонли Фармони ва “Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 28 августдаги ПҚ-5237-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори бўйича Жиззах шаҳар Шароф Рашидов кўчаси 294-уй манзилида филиал ташкил этилмоқда.

Бинони таъмирлаш ишлари бошланиб, қиймати 13 миллиард 763 миллион сўмдан ортиқ бўлган ушбу обектни пудратчи – “Fayz Baraka Klassik” MCHJ томонидан ишлар олиб борилмоқда дейди,- Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиали директори Озод Бабомурадов. 

Қозон Федерал университетининг Жиззах шаҳридаги фелиали халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий таълим дастурлари асосида чуқур фундаментал ва илмий-амалий билимга эга юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳудудий инновацион-таълим тармоғини яратиш, рақамли таълим тизимини шакллантириш ҳамда иш берувчиларнинг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида ташкил этилди.

Филиал ҳудудида барпо этилиши режа қилинаётган медицина симулятсион маркази ҳақида қисқача айтиб ўтадилар.

Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиали бош иш бошқарувчиси Темур Асатов сўзга чиқиб филиалда ташкил қилинадиган йўналишлар, қабул жараёни, имтихон жараёни, филиал контингенти, тўлов кантракт сўммаси ҳақида тушунчалар берди.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати