Яна бир оила ярашувига эришилди

Яна бир оила ярашувига эришилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг    18.01.2013 йилги суд буйруги бўйича қарздор Шарипов Тўлқин  Маматқулович ҳисобидан ундирувчи  Довурбоева Сайёра Норжигитовна фойдасига  бир нафар 04.03.2012 йилда туғилган  Тўлқинов Ғанишер  исмли фарзандининг таъминоти учун унинг ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадларининг ¼ қим миқдорида  то у вояга етгунча алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари ва ўтказилган ташвиқотлар, тушунтиришлар  натижасида ундирувчи  С.Довурбоева  08.06.2022 йилда  Бюронинг   Жиззах  шаҳар бўлими  бошлиғи номига ёзма равишда мурожаат этади. Унинг  мурожаатида  қарздор турмуш  ўртоғи Т.Шарипов  билан  ярашганлигини ва шунинг учун ижро ишини  ижросиз ўзига қайтаришни, қарздорга  қўйилган барча чеклов ва таъқиқларни бекор қилишни баён қилган.  

Унинг ушбу мурожаати томонлар иштирокида  ўрганиб чиқилди ва  мурожаат қаноатлантирилиб,  ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш  тўғрисидаги”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми билан   тамомланиб,  яна бир оила ярашувига эришилди.

 

Х.Норхўжаев - Давлат ижрочиси 1-даражали юрист