Ишчининг моддий ва маънавий зарари ундириб берилди

Ишчининг моддий ва маънавий зарари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суднинг суд қарорига асосан қарздор хусусий корхона ҳисобидан ундирувчи М.А. фойдасига 2 млн сўм иш ҳақи ва 900 минг сўм маънавий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор хусусий корхона ҳисобидан суд қарорида кўрсатилган 2 млн 900 минг сўм иш ҳақи ва маънавий зарар пуллари тўлиқ ундирилди ва ундирувчи М.А.га тегишли бўлган пластик картасига  ўтказиб берилди.

 

Хосият Юнусова - Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлим давлат ижрочиси