Зарбдорда “Ҳоким билан бир кун” лойиҳаси амалда

Жиззах янгиликлари 24-июн, 17:409 Admin 549 0

Юртимизда сўнгги йилларда ёшларнинг етакчилик қобилиятини шакллантириш, давлат бошқаруви, жамоатчилик билан алоқалардаги муносабатларни тизимли амалга ошириш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан Жиззах вилоятидаги 20-35 ёшлардаги олий таълим муассасалари талабалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган ёш давлат фуқаролик хизматчилари учун “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилиб, унда вилоятдаги 50 нафар зиёд иқтидорли ёшлар қамраб олинган.

Клуб аъзоларини рағбатлантириш, “Янги Ўзбекистон” ғояси замирида улардан ҳокимлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларини етиштириш, ёш истиқболли кадрлар сифатида раҳбарлик лавозимларига заҳирага олиш  мақсадида бугунги ҳаётимиз ва эртанги истиқболимизни ўйлаб, миллий манфаатларимиз йўлида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай ишлардан бири “Ҳоким билан бир кун” лойиҳасидир.

Вилоятдаги иқтидорли ёшлардан бир гуруҳи, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамкорлигида Зарбдор туманида бўлишди ва туман ҳокими Зафар Рўзиев билан “Ҳоким билан бир кун” лойиҳасида иштирок етишди.

 

-Тўғрисини айтсам туман ҳокимининг бунчалик иши кўплигини билмаган эканман. Иш жараёни эрталаб 5.30 ларда буғдой ўраётган комбайнчилар ҳолидан хабар олишдан бошланиб 8 ларда туман ҳокимлигида кутиб турган аҳолини мурожаатини тинглаш ва уларни муаммоларини ечишда давом етилди, - дейди вилоят “Келажак лидерлари” клуби аъзоси, Жиззах политехника институти талабаси Ниматов Искандар. – Шундан сўнг “Бўстон” маҳалласига борилиб янги қурилаётган маданият масканида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан хабар олинди, усталарнинг озиқ-овқати, яшаш шароити билан танишилди. Янги буёнд етилган спорт комплексида ҳоким билан волейбол ўйнашимиз бизни анча руҳлантирди.

Иштирокчилар тадбир давомида “Бўстон” маҳалласидаги касаначилик ва кичик ҳажмдаги ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар фаолияти, янги ташкил етилаётган оилавий корхоналарда олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

Шундан сўнг маҳаллада янги ташкил қилинган BEST GROUP Betlis Textile “BOSTON” 350 ўринли Туркия-Ўзбекистон қўшма корхонасига борилди ва у ерда ёшларга яратилган шароитлар ва ишлаб чиқариш билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги ва маҳаллаларда аҳоли билан учрашувларда тадбиркорлик билан шуғулланаётган ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган оилаларга янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда айрим сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандлар фаолиятини қайта тиклаш учун тегишли шарт-шароитлар яратилиши, мавжуд муаммолар ҳал этилишига амалий ёрдамлар кўрсатилди, аҳолига кредит асосида сотиб олинган чорва моллари, қуён ва паррандаларни боқиш технологиялари ўргатиш бўйича мутахассисларни чақириш ва амалий ёрдамлар бериш бўйича кўрсатмалар берилди.

Кун давомида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчиларининг фаолиятлари билан ҳам танишилиб, туман ҳокими томонидан керакли кўрсатма ва тавсиялар бериб борилди.

 

Толибжон ЭРГАШЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори

 

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?