728 миллион сўм зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда

728 миллион сўм зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда

Бугунги кунда Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахслардан фуқаролар фойдасига етказилган зарар, иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ишларининг ҳам ижроси таъминланиб келинмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 18.04.2022 йилдаги қарздор Т.Б ҳисобидан И.Й фойдасига жами 728 миллион сўм зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 21.04.2022 йилда келиб тушган ва шу кунни ўзида ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга ижро этиш, ундирувчига маълумот учун юборилган.

Ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан вақтинчалик чеклаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 169.000.000 сўм ундирилиб, ундирувчининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланган.

Хозирда қолган қарздорликни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахслар масъулларидан ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ўз вақтида таъминлаб боришлари сўралади.

 

Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими.