Алимент қарзи туфайли 15 суткага қамалди

Алимент қарзи туфайли 15 суткага қамалди

ФИБ Жиззах туманлараро судининг 18.03.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор У.Б. ҳисобидан ундирувчи Х.М. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд.  Ижро хатига юзасидан қарздор Б.У.нинг 01.06.2022 йил ҳолатига алиментдан бўлган қарздорлиги 5 миллион 485 минг 098 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли, қарздорга нисбатан МЖтКнинг 47-4 моддасига асосан 23.06.2022 йил куни 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Умарбек Холматов - Прокуратура бюросининг 

Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси