Аҳоли учун катта қулайлик

Аҳоли учун катта қулайлик

Ғаллаорол аҳли учун  Давлат хизматлари  маркази жуда катта қулайликларга эга масканга айланди.  Шу муносабат билан ҳар куни бу замонавий бинода бир вақтнинг ўзида 30 нафар, бир кунда 300 нафар фуқароларга хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари марказда , инвесторлар хонаси, кутиш зали, касса мавжуд. Жисмоний ва юридик шахслар учун беминнат хизматлар амалга ошириляпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сонли Фармонига мувофиқ ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижросини таъминлаш  ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Ҳозирги даврга қадар марказга 20 Кв дан кам электр тармоққа уланиш учун 466 та ариза келиб тушган. Шундан 447 таси ижобий ҳал этилган, қолган 19 таси аризачилар ва ваколатли органлар томонидан бекор қилинган.

Газ тармоқларига уланиш учун 253 та ариза келиб тушган, шундан 220 таси ижобий ҳал этилган, қолган 33 таси аризачилар ва ваколатли органлар томонидан бекор қилинган.

Маъмурий марказга ўз юмушларини битириш учун туманимизнинг чекка қишлоқларидан фуқаролар келишади, уларнинг ҳар бир мурожаати назоратда.

 

Содиқ Туймаев – 

Ғаллаорол тумани Давлат рўйхатидан

 ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш 

бўлими етакчи мутахассиси