Бир кунда кредит қарзи ёпилди...

Бир кунда кредит қарзи ёпилди...

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  10.05.2022 йилдаги суд қарорига асосан қарздор Э.С ҳисобидан ундирувчи АЖ “Анорбанк” фойдасига 44.000.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундурувни Э.С тегишли бўлган “ЛАCЕТТИ” русумли автотранспортга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

 Ушбу ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси қарздор Э.С га тегишли бўлган автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатлаб олиниб, жарима майдончасига олиб борилди ва шу куннинг ўзида қарздор томонидан  кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилди.