Сайёр хизмат давомида фуқароларнинг муаммоси ҳам ўрганилди

Сайёр хизмат давомида фуқароларнинг муаммоси ҳам ўрганилди

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган тамойил бугун ҳар бир соҳада яққол намоён бўлмоқда.
Тўғрида, қайси ташкилот қандай вазифани бажариши борасида тарғибот тадбирларини ташкил қилиб турмаса аҳоли бундан қандай хабардор бўлади.
ДХМ ходимлари тизим шаклланганидан буён халқ орасида.
Ҳар бир маҳалладаги хонадонларга кириб фуқароларнинг муаммоларини тинглашяпти, ўрганишмоқда. Кези келганда ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, жойида давлат хизматларини кўрсатишяпти.
Бу шунчаки вақтни кетказиш ёки одамларни тўплаб олди-қочди гапларни айтиш тадбирлари эмас. Аксинча, аҳолига ҳар тарафлама ёрдам бериш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш қолаверса, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмасини шакиллантириш билан боғлиқ.

Шанба ва якшанба дам олиш кунлари Ш. Рашидов туман ДХМ ходимлари туманнинг "ҚЎШКЎПРИК", "БЎСТОН", "ТАРАҚҚИЁТ", "ЯХТАНЛИК", "МАДАНИЯТ" МФЙ ларда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан учрашдилар. Бевосита маҳалла аҳолиси билан ишлайдиган ходимлар кимда қандай масала бор эканлиги тўғрисида маълумот беришди. Хонадонларга бирма-бир кирилиб соҳага оид муаммолар ўрганилди.
Фуқароларнинг кўпчилиги жойида хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.