2022 йил 1 августдан бошлаб қудуқ бурғилаш бўйича мораторий жорий этиш таклиф қилинди. Ушбу рўйхатда Жиззах вилоятининг қайси ҳудудлари бор?

2022 йил 1 августдан бошлаб қудуқ бурғилаш бўйича мораторий жорий этиш таклиф қилинди. Ушбу рўйхатда Жиззах вилоятининг қайси ҳудудлари бор?

2022 йил 1 августдан бошлаб ер ости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича мораторий жорий этилди.

Бу Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида келтирилган.

Таъкидланишича, белгиланган ҳудудларда 2022 йил 1 августдан бошлаб ер ости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича мораторий жорий этилади.

Бунда:

а) сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан сув тежовчи технологияларсиз ерларни суғориш тақиқланади;

в) ушбу ҳудудларда ичимликдан ташқари мақсадларда сув ҳисоблаш воситаларисиз ер ости сувларидан олинганда солиқ тўлови белгиланган солиқ ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.

Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги суғориладиган ерларни хатловдан ўтказган ҳолда сувни кам истеъмол қиладиган экинлар етиштиришга босқичма-босқич ўтиш чораларини кўриш ҳам белгиланган.

Қарор лойиҳасида мамлакатимизнинг Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ, Нурота, Қўшработ, Зомин, Янгиобод, Чироқчи, Кўкдала, Бешариқ, Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Нуробод, Ургут, Иштихон, Пайариқ, Ш.Рашидов ва Фориш туманларида ер ости сув сатҳининг 5 метргача ва ундан ортиқ пасайиб кетиши давом этаётганлиги ва ушбу ҳудудларда мораторий жорий этилиши айтиб ўтилган.