Кредит қарздорлиги бартараф этилгунча автомашина жарима майдончасида туради

Кредит қарздорлиги бартараф этилгунча автомашина жарима майдончасида туради

Сўнгги вақтларда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни ўз вақтида қайтарилмаслиги каби ҳолатлар бир оз кўпайган. Турли хил сабаблар туфайли кредит олган шахслар банк маблағларини қайтармаслиги натидасида уларнинг мол-мулклари хатловга олинмоқда. Автомашиналар жарима майдончасига мажбурий равишда қўйилаяпти.

Бюронинг Ш.Рашидов туманида ФИБ Жиззах туманлараро судининг 20.12.2021 йилдаги карорига асосан карздор Д.Х.дан ундурувчи "Ҳамкорбанк" АТБ фойдасига 31. 594.345 сўм кредит карздорлигини ундириш белгиланган. Қарздор Д.Х. тегишли тартибда бюро томонидан бир неча бор огоҳлантирилган. Шундай бўлсада қарздорликни вақтида тўламаганлиги учун фуқарога тегишли автомашина  жарима майдончасига қўйилди.

Д.Узоқов – давлат ижрочиси