Жиззах вилоятида жойлашган BMB-AVAS Za’faron Ўзбекистон-Тожикистон қўшма корхонаси плантация майдонлари кенгайтирилади

Жиззах вилоятида жойлашган BMB-AVAS Za’faron Ўзбекистон-Тожикистон қўшма корхонаси плантация майдонлари кенгайтирилади

Жорий йилнинг 16 август куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва тожикистонлик ҳамкор AVAS Group компанияси Директорлар кенгаши раиси Азим Ҳакимов ўртасида навбатдаги учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида томонлар бир қатор масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар. Жумладан, 2022 йил давомида Жиззах вилоятида жойлашган BMB-AVAS Za’faron Ўзбекистон-Тожикистон қўшма корхонасига тегишли плантация майдонларини янада кенгайтириш, 2023 йилда ушбу лойиҳа давоми бўлган Тожикистон Республикасида ҳаморликда плантациялар ташкил этиш, металл қайта ишлаш заводини қуриш бўйича лойиҳалар, шу билан бирга, янги амалга оширилиш режалаштирилаётган ишлар муҳокама қилинди ва улар юзасидан амалий тадбирлар белгилаб олинди.

Умуман олганда, бўлиб ўтган навбатдаги музокаралар, аввалгилари сингари ниҳоятда самарали, ўзаро манфаатли ва конструктив руҳда ўтганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Учрашув якунида ҳамкорликни изчил кенгайтириб бориш ва янги қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан аниқ таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.