6 йил олдин ажрашган оиланинг яраштирилишига эришилди

6 йил олдин ажрашган оиланинг яраштирилишига эришилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими томонидан бўлим иш юритувида бўлган вояга етмаган фарзандларга моддий таъминоти учун алимент пуллари ундириш билан боғлиқ ижро хужжатлари бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

ФИБ Жиззах туманлараро судининг 24.04.2017 йилдаги ижро варақасига асосан карздор Тўлаган Ботиров ҳисобидан ундирувчи Камола Ботирова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таьминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари давомида қарздор ва ундирувчига тушунтириш ишлари олиб борилди. Қарийб 6 йилдан буён ўзаро келишмовчиликлар орасида бўлган ёш оила яраштирилди.

 

Б.Эрмаматов  - Прокуратура бюросининг  Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси