Алимент қарзи тўлиқ ундирилди

Алимент қарзи тўлиқ ундирилди

Оила кодексининг V бўлим, 14 боби билан алимент мажбуриятлари тартибга солинади. Унга кўра:

Болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Алимент мажбурияти ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суд ҳужжатига асосан ундирилади.

Алимент  ундируви бўйича Жиззах шаҳар Прокуратура бюроси томонидан бир қанча ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жумладан,  Фуқаролик ишлари бўйича  Жиззах туманлараро  судининг 03.01.2017 йилдаги суд бўйруғига асосан қарздор Д.С ҳисобидан ундирувчи Ш.С. фойдасига 70.116.100  сўм алимент ундирилиши таъминланди.

Болага алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаш қуйидагиларга сабаб бўлади: 

    • Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади
    • Маъмурий жавобгарликка тортилади: 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 баравари миқдорида (4 460 000) жарима
    • Жиноий жавобгарликка тортилади: 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Бугунги кунда алиментдан қарзи бор ёки йўқлигини аниқлаш жуда ҳам осон. “Алимент бўйича қарзни аниқлаш” учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтилади ва хизматдан бепул фойдаланиш мумкин бўлади. Хизмат реал вақт режимида кўрсатилади ва натижа автоматик тартибда кўринади.

 

скачать dle 12.0


Flag Counter