» » Вилоят қишлоқ хўжалиги ривожида пахта-тўқимачилик кластерларининг аҳамияти катта

Вилоят қишлоқ хўжалиги ривожида пахта-тўқимачилик кластерларининг аҳамияти катта

Маълумки сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш юзасидан бевосита давлат раҳбаримиз бошчилигида ҳукуматимиз томонидан қатор қарор ва фармонлар тасдиқланиб, соҳани ривожлантириш бўйича замон талабларига мос бўлган бошқарув усуллари ва техник-технологик ютуқлар амалиётга жорий қилинмоқда

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
18 мартдаги 230-сонли «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори билан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерларини фаолиятини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг юқорида таъкидланган қарори ижросини ўз вақтида таъминлаш, яъни пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилда Жиззах вилоятининг 4 та туманида жами 27,8 минг гектар майдонда, жумладан Ш.Рашидов туманидаги "Жиззах индустриал тўқима" МЧЖ, Дўстлик туманидаги "Сангзор текстил" МЧЖ, Зафаробод туманидаги "Жиззах кентекс" МЧЖ ҳамда Пахтакор туманида “Silverleafe BMB Agro Trade Group” МЧЖ (АҚШ) корхоналари томонидан кластер усулида пахта етиштириш йўлга қўйилди.

2019 йилда вилоятдаги жами пахта майдонларининг 35,6 фоизида мазкур кластерлар томонидан пахта етиштирилмоқда.

Янги қувватларни ташкил этиш ва кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш натижасида, 2019 йилда ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг вилоятимизда қайта ишланиши ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошиши назарда тутилган.

Шунинг учун кластерлар фаолиятига ҳар томонлама ёрдам беришимиз зарур. Пахтачиликда қишлоқ хўжалигининг келажаги, унинг иқтисодий самарадорлиги кластерлар билан боғлиқ. Жорий йилда пахта-тўқимачилик кластерларига берилган барча имтиёзларни кейинги йилларда ташкил этиладиган кластерларга ҳам тадбиқ этиш, кластерлар фаолиятини янада кенгайтириш зарурлиги англатади.  

Вилоят статистика бошқармаси

қишлоқ хўжалиги ва экология

статистикаси бўлим бошлиғи

У.Юсупов

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР