Пахтакорда 70 дан ортиқ фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Пахтакорда 70 дан ортиқ фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ томонидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган Пахтакор туманида истиқомат қилаётган аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳамкор ташлкилотлар ўртасида ҳал этиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида, жорий йил август ойида Пахтакор туманининг маҳалла фуқаролар йиғинларида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида 100 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳуқуқий онги оширилди.

Бундан ташқари, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида, жами 73 нафардан ортиқ фуқароларга уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамлар берилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан ёзма шаклда келиб тушган 20 дан ортиқ мурожаатларнинг 12 таси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этиб берилди, қолган, 8 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича давлат органлари ва ташкилотларига кўриб чиқиш учун юборилди.

Келгусида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида янада фаоллигини ошириб, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган фуқароларга кўмаклашишда ва уларга ҳуқуқий ёрдам беришда ўзининг кенг кўламли ишларини давом эттириб боради.

Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони(72) 222-94-01.

Бепул ҳуқуқий маслаҳат учун ҳуқуқшунос телефон рақами – (99) 550-32-84.

И.Хусанова -  Жиззах вилоят “Istiqlol Avlodi” маркази масъул ходими