Алимент қарздорлиги бўлган фуқародан хатланган мол-мулклар баҳоси асосий қарзни қоплашга ҳам етмаган

Алимент қарздорлиги бўлган фуқародан хатланган мол-мулклар баҳоси асосий қарзни қоплашга ҳам етмаган

Жорий йилнинг 29 август кунида “You tube” ижтимоий тармоғи орқали “Каллоб зарбдор МИБ рахбари Чуллиевга жазо йукми?” номли танқидий видео хабар ёритилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

Aниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 25.06.2012 йилдаги қарздор Д.Назарқосимов ҳисобидан ундирувчи Ф.Сафарова фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах вилояти Зарбдор туман бўлимига 10.12.2018 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳужжати юзасидан қарздорга огоҳлантириш хатлари юборилиб, 02.03.2013 йилда ижрочи қарори билан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш чораси қўлланилган.

Қарздорнинг мулкий ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида, ваколатли давлат органларига сўровномалар юборилиб, олинган маълумотларга кўра унинг номига мол-мулклари (бино-иншоатлар, бошқа кўчмас мулк объектлари, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, суғурталанган мулклар ва бошқалар) расмийлаштирилмаганлиги аниқланган.

Қарздор Д.Назарқосимовнинг 01.07.2022 йил ҳолатига алимент тўловларидан бўлган қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилинганда 21.406.260 сўмни ташкил қилган.

Ижро ҳаракатлари давомида 14.07.2022 йилда давлат ижрочиси томонидан қаррздорнинг яшаш манзилига холислар ва МФЙ раиси иштирокида борилиб, мулкий ҳолати ўрганилганда, кундалик эҳтиёжидан ташқари бўлган 6 (олти) бош қўй, 1 дона "Samsung" русумли телефон аппарати, 1 дона "Crown" русумли вентелятор, 1 дона моторли ерга ишлов бериш агрегати (трактор), 1 дона икки табақали дарвоза борлиги аниқланган ва мазкур мол-мулклар далолатнома асосида қарздорлик эвазига хатловга олиниб, реализация қилиш учун "Avto Gold Grand" МЧЖга топширилган.

Шунингдек, қарздор Д.Назарқосимовнинг 25.07.2022 йилдаги тушунтириш хатида A.Назарқосимовга тегишли бўлган 1 дона "Samsung" русумли телефон аппаратини қайтариб олганлиги ва қолган мулкларни қарздорлик эвазига хатловга олинганлиги юзасидан эътирози йўқлигини билдирган.

Ушбу хатланган мулклардан 6 (олти) бош қўй, бозорда шахсан қарздор тараф иштирокида 6.000.000 сўмга баҳоланиб, сотилган ва қолган 1 дона "Crown" русумли вентелятор 80.000 сўм, 1 дона моторли ерга ишлов бериш агрегати 10.000.000 сўм, 1 дона икки табақали дарвоза 2.000.000 сўмга баҳоланган. 

Жами қарздордан хатланган мол-мулк баҳоси 18.080.000 сўм бўлган ва асосий қарзнинг қопланишига тўлиқ етмаган.

Фуқаро A.Назарқосимов Бюро ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Президент порталига йўллаган мурожаати Бюронинг Жиззах вилояти Зарбдор тумани бўлимига 11.08.2022 йилда келиб тушган ва 26.08.2022 йилда жавоб хати берилиб, почта орқали муроожаатчи манзилига юборилган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, алимент қарздорлиги бўлган фуқародан хатланган мол-мулклар баҳоси асосий қарзни қоплашга ҳам етмаган.