"Ҳокимнинг биринчи ўринбосари интизомий жавобгарликка тортилади". Жиззахда жўжалар учун 58 миллион сўм пулни МЧЖ ҳисоб рақамига ташлаб берилгани бўйича расмий маълумот берилди

"Ҳокимнинг биринчи ўринбосари интизомий жавобгарликка тортилади". Жиззахда жўжалар учун 58 миллион сўм пулни МЧЖ ҳисоб рақамига ташлаб берилгани бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашининг қарорига кўра “ZAFAROBOD FAYZI” МЧЖнинг ҳисоб рақамига кам таъминланган оилаларга тарқатилган жўжалар учун 58 млн. сўм ўтказиб берилгани, бироқ бугунги кунда бу жамият тугатилганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Ҳолат бўйича Жиззах вилояти прокуратураси маълумот тақдим этди. 

Маълум бўлишича, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Р ва тумандаги паррандачилик йўналиши билан фаолият кўрсатиб келаётган  “ZAFAROBOD  FAYZI” МЧЖ  раҳбари Ф.Дларнинг оғзаки келишувлари билан, кейинчалик “Саҳоват  ва кўмак”  жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш ҳисобига жорий йилнинг май-июль ойларида шартнома тузмасдан, жамиятдан 2000 дан ортиқ паррандалар олиниб, тумандаги 10 та маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган оилаларга тарқатилган.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 08.09.2022 йилдаги тегишли қарори билан “Саҳоват ва кўмак”  жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларга  тарқатилган жўжалар учун 58 млн. сўм маблағ шартнома асосида “ZAFAROBOD  FAYZI” МЧЖнинг ҳисоб-рақамига  ўтказилиши белгиланган.  

“ZAFAROBOD FAYZI” МЧЖдан олинган ва тарқатилган паррандалар учун ҳужжатларни расмийлаштиришда қонун қонунбузилишига йўл қўйган туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига нисбатан интизомий жавобгарликка тортишга доир иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинди.  

Шунингдек, туман  ДСИ томонидан тақдим этилган маълумотга асосан, “ZAFAROBOD  FAYZI” МЧЖ 2020 йил май ойидан ҳозирги кунга қадар фаолият кўрсатаётганлиги маълум қилинади.

скачать dle 12.0


Flag Counter