Дўстликда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар учун масъуллар бириктирилди

Дўстликда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар учун масъуллар бириктирилди

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ташаббуси мамлакатимизда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Муайян ҳудудларда эса дарахтлар тупроқ сифатини яхшилаб, чўлланишнинг олдини олиш ва ҳатто бу жараённи ортга қайтаришга ёрдам бериши мумкин.

Ўтган йилнинг куз ва жорий йилнинг баҳорги мавсумида Дўстлик туманида кўчат экиш жараёнлари кўтаринкилик билан давом этди.

 

Хусусан, Жиззах шаҳридан туманга элтувчи асосий йўлнинг ёқасига экилган дарахтлар алоҳида парвариш қилингани боис, бехато кўкарди. Дарахтларни экиш ва парваришлаш жараёнини бошқариш, масъулларга бириктириш, дарахтлар тақдири мавҳум бўлиб қолмаслигининг олдини олдини олиш мақсадида туман экологлари томонидан мазкур кўчат майдонлари масъулларга топширилди. Айни кунда бу ерда "Жиззахйўлкўкалам" УК масъул ходими дарахтларни суғориш ишлари билан банд бўлмоқда.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати.