Жиззaхдa йилнинг энг яхши тaрбиячилaри aниқлaнмоқдa

Жиззaхдa йилнинг энг яхши тaрбиячилaри aниқлaнмоқдa

Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг истеъдод ва маҳоратларини рўёбга чиқариш, педагоглар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда "Йил тарбиячиси" касбий кўрик-танлови муҳим аҳамият касб этмоқда. Танловнинг бу йилги ҳудудий босқичлари ўзгача тайёргарлик ва шижоат билан ташкил этилди.

Хусусан, вилоятимизнинг Фориш, Янгиобод, Aрнасой, Мирзачўл, Пахтакор, Зомин, Дўстлик, Шароф Рашидов, Зарбдор туманларида танлов ўзгача кайфият ва шукуҳда ўтказилди. "Энг яхши креатив тарбиячи", "Моҳир қўл устаси", "Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи", "Энг яхши лойиҳа муаллифи", "Энг яхши методист-тарбиячи" каби номинацияларда тарбиячиларнинг маҳорат ва имкониятларини синаб бораётган танловда иштирок этиш истагини билдираётган ходимлар сони ва салоҳияти йилдан йилга ошиб бормоқда.

Қайд этиб ўтиш керакки, мазкур йўналишда 3 йилдан кам бўлмаган муддат давомида фаолият юритаётган тажрибага эга, бироқ, олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар учун мазкур танлов имтиёзли равишта талаба бўлиш имкониятини бермоқда. Эслатиб ўтамиз, эндиликда танловнинг қуйи босқичларида сараланган тарбиячилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этадилар.