“Одам савдоси”га қарши курашиш юзасидан семинар ўтказилди

“Одам савдоси”га қарши курашиш  юзасидан семинар ўтказилди

Oдам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Жиззах вилоят ҳудудий комиссияси, Жиззах вилоят ИИБ Тергов депортаменти, Жиззах вилояти суди ва Республика "Istiqbolli avlod" ижтимоий - ахборот маркази Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда тузилган меморандуми ижроси юзасидан “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда дастлабки тергов, тергов ва суд жараёнида жабрланувчиларни ҳуқуқий ва руҳий қўллаб қувватлаш борасида тавсиялар" мавзусида Жиззах вилоят судьялари ҳамда жиноят ишлари бўйича Арнасой, Мирзачўл, Ғаллаорол, Бахмал ва Фориш туман суд раислари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда одам савдоси жинояти бўйича жиноят ишлари қўзғатилиши ва жазо муқаррарлигини таъминлашда халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя килиш механизмларини таҳлил қилинди, шунингдек жиноят иши қўзғатишда мурожаатлар юзасидан дастлабки суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб бориш, жабрланувчиларни хавфсизлигини ҳимоя қилишда уларни ҳуқуқий билимини ошириш билан боғлиқ жараёнларни ташкил қилиш масаласи бўйича тавсиялар берилди.

Муҳокамада жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди раиси М.Эрназаров томонидан шаҳвоний мақсадларда содир этилган одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш ва суд терговида эътиборга олиниши лозим бўлган жиҳатлари таҳлил қилиб берилди.

Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди раиси М.Жўраев томонидан ЖПКнинг 82-моддасига асосан жабрланувчилар билан ишлаш, уларнинг эҳтиёжларини баҳолаш ва жабрланувчининг илк кўрсатмаларини сақлаб қолиш борасида ишлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Жиззах вилояти ИИБ Тергов депортаменти ходими Ҳ.Халиков томонидан тергов қилинаётган одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари юзасидан далилларни тўплаш ва жиноят ишига бириктириш бўйича тавсиялар берди. 

Шуниндек Жиззах вилоят суди судьяси Ш.Муллажонов томонидан жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган моддий ва маънавий зарарларини ундириш, бу борада суд томонидан етарлича қарорлар қабул қилинганлиги, мажбурий ижро бюролари томонидан жабрланувчилар фойдасига моддий ва маънавий зарарни ундириш жараёнини ННТлар томонидан мониторинг қилиниши тавсия этилди.

Вилоят суди судьяси Ш.Худоёров ва бошқа судьялар томонидан жабрланувчи билан ишлашда тавсиялар берилди. Шунингдек мазкур учрашувларни давомийлигини таъминлаш борасида ишчи гуруҳ тузилди ва бу ишчи гуруҳ фаолиятини туманлар кесимида ташкил қилиш Республика "Istiqbolli avlod" ижтимоий - ахборот маркази Жиззах вилоят бўлимига юклатилди.

 

Жиззах вилоят суди