BMB Trade Group компанияси томонидан Жиззахдаги янги заъфарон плантацияларида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

BMB Trade Group компанияси томонидан Жиззахдаги янги заъфарон плантацияларида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Бахмал туманида Ўзбекистон-Италия инвестицион қўшма лойиҳаси доирасида заъфарон плантациялари барпо этилган. Мазкур лойиҳани самарали амалга ошириш мақсадида қатор агротехник тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, бугунги кунда Турон массивида жойлашган йирик заъфарон плантациясига сув олиб келиш ишлари давом этмоқда.

Плантация фаолияти самарали ташкил этилиши учун BMB Trade Group компанияси томонидан барча зарур ишлар амалга оширилмоқда.
Узоқ йиллар давомида ташландиқ ва қаровсиз бўлган ерларга сув олиб чиқилиши ва ободонлаштирилиши натижасида заъфарон плантацияларининг умумий майдони жами 305 га етди.

Мазкур майдонлар бугунги кунда жаҳондаги “зираворлар султони” етиштириладиган энг йирик плантацияларидан бирига айланмоқда.