Жиззахда келгусида канал ва ариқлар четини бетонлашда янги технологиядан фойдаланилиши мумкин

Жиззахда келгусида канал ва ариқлар четини бетонлашда янги технологиядан фойдаланилиши мумкин

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва тежаш мақсадида “Сув тизимларини лойиҳалашда шимилиш сарфини камайтириш технологиялари” мавзусида матбуот анжумани ва тақдимот ўтказилди.Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатларида, айниқса, Ўзбекистон Республикасида сув танқислиги намоён бўлмоқда. Натижада ҳудудларнинг саҳроланиши ва чўлланиши каби салбий ҳолатлар кузатилмоқда. Ушбу экологик хавфни бартараф этиш республикамизда сув ресурсларидан фойдаланишни бошқаришнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Шунингдек, сувни узатиш ва етказиб бериш иншоотлари жисмонан эскирганлиги туфайли уларни қуриш ва реконструкция қилиш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланган. Буюк Британиянинг United Concrete Canvas компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган сувни тежайдиган қурилиш воситалари сув ресурсларини тиклаш, ирригация тизимини модернизация қилиш каби ислоҳотларни амалга оширишда аҳамиятли бўлмоқда.Тақдимотда сўз олганлар бетон қопламани каналларга тахлаш тезлиги каналларга бетон қўйиш тезлигидан 10 марта тезроқ эканлигини таъкидладилар. Бетон қопламани тахлаш жараёнида, бетон қўйиш жараёнида лозим бўлган ва узоқ давом этадиган тайёргарлик ишларига зарурат бўлмайди. Фақатгина канални текислаш ишлари амалга оширилади.

Бетон қопламани тахлаш (монтаж) ишлари ёғингарчилик пайтида ҳам амалга оширилади. Бу ўз навбатида иш жараёни тезлигини кескин оширади.Амалга оширилган тажрибалар ва ҳисоб-китобларга асосан бетон қопламанинг хизмат кўрсатиш муддати 50 йилдан иборат.

Ҳозирги пайтда бетон қоплама, нефтигаз, автомобиль ва темир йўл қурилишида ва бошқа кўп соҳаларда қўллаш имконияти мавжуд.

Бетон қоплама 5мм, 8мм ва 13мм қалинликда ишлаб чиқарилади (маркаси мос равишда СС5, СС8 и СС13).Бетон қоплама катта ва компакт (кичкина) шаклда ишлаб чиқарилади (ушбу параметрлар каналнинг узунлиги, эни, чуқурлигига боғликдир).

Одатда, компакт шаклидаги бетон қопламани тахлаш ишлари қўлда амалга оширилади.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.