Зарар пуллари ундириб берилди

Зарар пуллари ундириб берилди

Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.  

Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг 18.09.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.А ҳисобидан ундирувчи А.Ф фойдасига 23 442 910 сўм зарар ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.А га тегишли мол-мулклар хатловга олинди. Унинг ҳисобидан ундирувчи фойдасига барча зарар пуллари тўлиқ ундирилишига эришилди.

Ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

 

Самандар Музаффаров - Давлат ижрочиси