Кредит тўлиқ ундирилди

Кредит тўлиқ ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарорига асосан ундирувчи “Анорбанк” АЖ нинг фойдасига қарздор Ш.Б ҳисобидан 94.000.000 млн сўм кредит қарздорлигини ундириш ундирувни Ш.Б га тегишли бўлган GM UZLACETTI ELEGANT AT PLUS русумли автотранспортга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Юқоридаги ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг яшаш манзилига бориб ўрганилганда автотранспорт воситаси йўқ эканлиги аниқланди ва ушбу автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинди. Жиззах шаҳар ИИБ ЙХХБ томонидан қидирув эълон қилинган автотранспорт воситаси дарҳол ушланди ва жарима майдончасига олиб борилди. Қарздор Ш.Б томонидан қарздорлик тўлиқ қопланди.