МИБ яна бир оилани тиклашга муваффақ бўлди

МИБ яна бир оилани тиклашга муваффақ бўлди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 22.10.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.К ҳисобидан ундирувчи Л.С фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун 1/3 қисм алимент пуллари ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 22.08.2022 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23,86-моддаларига асосан ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарздорга ижро учун юборилган.

Қарздор ва ундирувчи давлат ижрочиси томонидан яраштирилиб, 08.11.2022 йилда ушбу ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди. 

 

Б.Пардаев - Давлат ижрочиси