Фуқарога етказилган маънавий зарар тўлиқ ундириб берилди

Фуқарога етказилган маънавий зарар тўлиқ ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорига асосан карздор хусусий корхона ҳисобидан ундирувчи Д.Д. фойдасига 45 млн сўм маънавий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор хусусий корхона ҳисобидан суд қарорида кўрсатилган 45 млн. сўм маънавий зарар пуллари тўлиқ 1 иш кунида ундирилди ва ундирувчи Д.Д.га тегишли бўлган пластик картасига дархол ўтказиб берилди.

Х.Ахунджанова Давлат ижрочиси