Агробанкдан олинган кредит суммаси тўлиқ ундирилди

Агробанкдан олинган кредит суммаси тўлиқ ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Р.Қ ҳисобидан ундирувчи “Агробанк” Жиззах филиали фойдасига 15 млн сўм кредит қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд. Қарздор Р.Қ ҳисобидан суд қарорида кўрсатилган 15 млн. сўм кредит пуллари тўлиқ ундирилди ва ундирувчи “Агробанк” Жиззах филиалининг тегишли ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Э.Шодиев - Давлат ижрочиси