4-сектор: Жиззах шаҳридаги сайёр қабулда 50 фоиз мурожаат жойида ҳал этилди

4-сектор: Жиззах шаҳридаги сайёр қабулда 50 фоиз мурожаат жойида ҳал этилди
Ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни жойида ҳал этишга кенг имконият яратмоқда. Жиззах вилоят 4-сектор раҳбари Жиззах шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
Амир Темур маҳалласи Жиззах шаҳрига Самарқанддан кириб келишда жойлашган аҳоли масканларидан бири ҳисобланади. Айни вақтда мазкур маҳаллада 8 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Жорий йил май ойида мазкур маҳалла “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига тушган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Май ойидан ҳозиргача маҳаллани ободонлаштириш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан 13,5 млрд сўм маблағ поликлиника биносини янгидан қуриш, электр ва ичимлик суви тармоқлари тортиш, йўлларни таъмирлаш каби ишларга сарфланди.

Мазкур ишларни амалга оширишда Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси масъул бўлган 4-сектор томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Куни кеча Жиззах вилояти 4-сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошпўлатов “Амур Темур” маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда шаҳар ҳокимлиги масъуллари ва сектор раҳбарлари, вилоят ва туман 4-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа мутасадди идоралар вакиллари, ушбу маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси иштирок этди.

Қабулда 20 дан ортиқ фуқароларнинг турли йўналишлардаги ижтимоий-иқтисодий мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди. Мурожаатга кўра фуқароларга ногиронлик аравачаси олишда кўмаклашиш, электр печлари, тикув машинаси, янгидан фаолиятини бошлаётган тадбиркор учун сартарошлик жиҳозлари, уй-жойини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш йўналишидаги 10 та мурожаат жойида ҳал этилди.

 

Сайёр қабул давомида ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларни электр тармоғи учун бетон таянч устунлари ўрнатиш ва электр тармоғига улаш, йўлнинг қатнов қисми гавжум бўлган жойларга светофор ўрнатиш, саломатлигини тиклаш ва жарроҳлик амалиёти учун ордер олиш, янги қурилган уйга иситиш тизими ўрнатиш, ичимлик суви тармоғини вилоят Сувоқова тармоғи балансига олиш каби мурожаатлар соҳа мутаассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди, ечими муайян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати
скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter