Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида...
Бу ҳақида Zamon.uz’ Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига асосан хабар бермоқда....
«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади. Бу ҳақида...
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021...
Ўзбекистонлик мухлисларни эса албатта юртдошимиз Маҳмуд Мурадов ҳаракат...
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти...
Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар...
Хабарингиз бор, 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан оммабоп ижтимоий...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
Фикрлар
Ricky
Yamap is a residential area that gives a range of information along with reservation and price information for 야맵 키스방...
Сегодня, 13:13
Javohir
Tik tok ishlaydimi...
Вчера, 11:10
Admin
Ҳурматли Бунёд аввало бошлаган ишингизга омад тилайман яхши ният қилибсиз албатта ривожланади бизнесингиз. Сиз...
Вчера, 09:17
Bunyod
Men tadbirkorlik bilan shug'ulanib qurilish mollari ishlab chiqarmoqchiman gazablok,shlakablok,burchatka ishlab...
26 января 2021 18:01
» » Вилоятнинг энг чекка ҳудуди Паймарт қишлоғи аҳолисидан вилоят ҳокими номига миннатдорчилик хати келди

Вилоятнинг энг чекка ҳудуди Паймарт қишлоғи аҳолисидан вилоят ҳокими номига миннатдорчилик хати келди

04 окт 2019, 14:31, User
0 комментариев    640 Кўрилган

Жорий йилнинг 11 сенябрь куни вилоят ҳокимининг саёр қабули Шароф Рашидов тумани "Кўрпасой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Паймарт" қишлоғида бўлиб ўтгандик, деб ёзмоқда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бу бежиз эмас, албатта. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси топшириғиға асосан туман марказларидан олисдан жойлашган, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш кўрсаткич даражаси паст бўлган маҳаллалардан тўрртаси танлаб олинганди.

Паймарт қишлоғидан ташкил этилган оммавий қабулда 49 нафар фуқаронинг уй-жой таъмири, соғлиқни тиклаш, электр симёғочларини алмаштириш, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлашга доир 58 мурожаатлари эшитилди.

Фуқароларнинг уй-жойини таъмирлаш юзасидан қилган мурожаатлари жойида қаноатлантирилди. Уларга 200 дона шифер, 24 та эшик-дераза берилди.

Соғлиқни тиклаш юзасидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар бўйча шу ернинг ўзида кўчма поликлиника ташкил этилиб, хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма берилиб, ҳар бир мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.

-Вилоят ва туман ҳокими ҳамда туман Халқ қабулхонасига уй-жойимни таъмирлаш учун қурилиш материалларидан ёрдам сўраб, мурожаат қилгандим, -дейди паймартлик Жасур Шерназаров. – Менга 50 та шифер, 2 дона эшик, дераза бериб, мурожаатимни ижобий ҳал қилиб берилгани учун оиламиз номидан миннатдорчилик билдираман. 

Паймарт қишлоғида бўлиб ўтган сайёр қабулдан сўнг, вилоят, туман ҳокимлиги ва туман Халқ қабулхонасига Абдураҳмон Турдиев, Нигора Зокирова, Улбулсин Эсонова, Инобат Холжигитова, Каромат Норбекова, Шухрат Мамараҳимов, Нормуҳаммад Шоматов, Лола Тошбекова, Ширингул Хусанова каби фуқаролардан миннадорчилик мактублари келди.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
16 сен 2019, 16:19    462    0
Майкл Жексоннинг собиқ тан соқчиси Мэтт Фиддс журналистларга поп қироли ўлими сабабини маълум қилди....
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив