» » Жиззахдан ўтувчи автомагистрал йўлида 4 та йирик туристик мажмуа барпо этилиши мумкин

Жиззахдан ўтувчи автомагистрал йўлида 4 та йирик туристик мажмуа барпо этилиши мумкин

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи М-39 автомагистрал йўлида Туризм соҳасини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззах вилояти географик жиҳатдан Ўзбекистоннинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, вилоят ҳудудидан ўтувчи М-39 автомагистрал йўлидан кунига 25 мингдан ортиқ автомобиллар ўтади. Шунингдек, вилоятнинг Дўстлик, Пахтакор, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманларидаги миллий услубдаги умумий овқатланиш шахобчалари маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармонига асосан йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш ва автомагистраль йўллари бўйлаб туризм хизматларини ташкил этишни назарда тутувчи Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига боғланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳригача “Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридорини ташкил этиш белгиланди.
Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бошқарма бошлиғи ўринбосари Икром Мамажонов бошчилигида Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси хамда туман хокимликлари томонидан “Туризм магистрали” туризм транспорт коридорини ташкил этиш бўйича худудларда ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар натижаларига кўра М-39 автомагистрал йўли ёқасидан 2020-2021-йилларда ташкил этиладиган 4 та йирик туристик мажмуага керакли тавфсиялар ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Автомагистрал йўлларда Туризм коридорини яратишдан асосий мақсад вилоятда туристларнинг бўлиш вақтини узайтириш ва уларга юқори сифатли қулайликлар яратиш хисобланади.

Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш
ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиги Шохрух Абдимуродов

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
11:26
Facebook’дан ўғирланган маълумотлар орасида сизнинг телефон рақамингиз ҳам борми: буни қандай текшириб кўриш мумкин?
11:23
Эмлаш рўзани бузадими? Ўзбекистон мусулмонлари идораси жавоб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР