Фориш туманида тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди

Фориш туманида тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди

Фориш туманида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли норозилигига сабаб бўлувчи ҳолатларга барҳам бериш, қиш мавсумида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир ёқилғиси билан таъминлаш мақсадида тезкор штаб ташкил этилди.

Мазкур штаб туманда амалга оширилаётган ишларни кунлик мувофиқлаштириб боради.

Жиззах вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Баҳрам Назаров штаб фаолияти билан яқиндан танишиб, штаб аъзоларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.