«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Жиззах янгиликлари » Жиззахда сел келиш хавфи бўлган ҳудудлар аҳолиси огоҳликка чақирилмоқда

Жиззахда сел келиш хавфи бўлган ҳудудлар аҳолиси огоҳликка чақирилмоқда

Жиззах вилояти Фориш туман ҳокими Икром Матиев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қаҳрамон Назаров “Эгизбулоқ” маҳалласида бўлиб, канал қурилиши ишлари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА мухбири маълумот берди.

У ерда ишчилар билан мулоқотда бўлиб, канал қурилишини тез ва сифатли якунлаш юзасидан масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.

Кунлар исиб қорларнинг эриши ва ёмғирлар мавсуми бошланиши билан сел юзага келиш эҳтимоли ортади. Бу эса ўз навбатида аҳоли хонадонларига ва мол-мулкига жиддий зарар етказиши мумкин. Шу муносабат билан барча фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришлари талаб этилади.

Шу ўринда, туман фавқулодда вазиятлар бўлими қошида ташкил этилган ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан профилактика ишлари ҳам амалга ошириляпти. Бу профилактик тадбирлар давомида ишчи гуруҳ аъзоларига йўриқномалар берилиб, аҳоли ўртасида ёғингарчиликлар мавсумида фуқароларга юзага келиши мумкин бўлган сел, сув тошқинларидан огоҳ бўлиш, ёш болаларни назоратсиз қолдирмаслик, ўзбошимчалик билан сел йўлларига бино, иншоотлар қурмаслик, шу билан бирга, газдан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича тавсиялар берилмоқда.

Туман ҳудудидан оқиб ўтувчи сойлар, сел йўллари ўрганилиб, шу ҳудудларда яшовчи қишлоқлар аҳолиси билан суҳбатлашиб, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб, ўтамиз 2022 йилнинг 20 апрель куни Жиззах вилоятининг Фориш тумани Эгизбулоқ қишлоғида катта миқдордаги ёғингарчилик натижасида сел ҳодисаси кузатилган. Ушбу фалокат натижасида 6 та фуқаро сув ичидан қутқариб олинган, , 5 нафар фуқаро вафот этганди. Sangzor.uz  сайти бош муҳаррири Ҳакимжон Фозилов томонидан ушбу жараёнлар акс этган "Сел" ҳужжатли фильми тайёрланганди. 


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:09
Фермер хўжалигидан электрдан қарз суммаси ундириб берилди
15:54
News time: Malibu'даги президент, Осиё чемпионлари ва вайн учун қамоқ
21:18
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
17:19
2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочган отага жиноят иши очилди
16:50
Қарз тўланмагунча Нексия жарима майдончасида қолади
16:38
Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
16:27
Аукционда сотилган транспорт эвазига банк кредитидан қарздорлик қопланди
16:01
"Томорқа Сервис" МЧЖга тегишли автомашина кредит қарзини қайтара олмагани эвазига жарима майдончасига қўйилди
15:52
Жиззахда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди
12:11
Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
12:09
Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
12:05
Жиззахнинг 6 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
21:48
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
16:45
Фермер хўжалигининг 72 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ундирилди
21:58
МИБ раҳбари 2 ойлик фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берди
15:39
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда
12:01
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага камайтириш иммунитетни яхшилайди
11:59
U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР