"Артел" компанияси ҳомийлигида қурилган уй 8-март куни пешағорлик аёлга топширди

"Артел" компанияси ҳомийлигида қурилган уй 8-март куни пешағорлик аёлга топширди

"Артел" компанияси ҳомийлигида қурилган уй 8-март куни пешағорлик аёлга топширди

Зомин туманидаги Пешағор маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзаковнинг маълум қилишича, уйма-уй юрилиб аҳолининг яшаш тарзи, ижтимоий муаммолари ўрганиб чиқилганда Салима Бўриеванинг уй-жойга эҳтиёжи борлиги маълум бўлган ва масъуллар иштирокида унга янги хонадон қуриб бериш учун ҳомийларга мурожаат қилинганлигини олдинроқ хабар берган эдик

Тумандаги энг йирик ишлаб чиқариш мажмуаларидан бири ҳисобланган "Зомин Самсунг" корхонаси ташаббус кўрсатиб фуқаронинг уйини тўлиғича қуриш учун маблағ ажратиб берди. Ўтган давр мобайнида эски уй бузилиб, унинг ўрнида ҳамма қулайликни ўзида мужассамлаштирган янги хонадон қад ростлади. Бугун маҳалла жамоатчилиги ва хомийлар иштирокида мазкур хонадон ўз эгасига топширилди. Шунингдек, Артел компаниясидан совға сифатида телевизор, музлаткич, кондиционер ҳамда газ плитаси совға сифатида топширилди. 

Ёлғиз она ҳисобланган С.Бўриева ногирон фарзандни вояга етказмоқда. У бугун фарзанди билан янги уйга кўчиб кирди. Маҳалла фахрийлари бир пиёлага чойга таклиф этилиб, хонадон вакиллари ва хомийларга дуои-фотиҳа қилинди.

 

Ушбу уйни қуришга ҳисса қўшган "Зомин Самсунг" ва "Артел" компанияларига хонадон эгалари ва маҳалла жамоатчилиги ўзларининг самимий  миннатдорчиликларини билдиришади.