Жиззахда қарздор автомашинаси хатловга олингач қарзини тўлаб берди

Жиззахда қарздор автомашинаси хатловга олингач қарзини тўлаб берди

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан қарздор  М.С.дан 2 та ижро ишлари бўйича қарздорлик ундирилиши лозим эди. Ижрочилар томонидан бир неча бор ихтиёрий равишда қарздорликни тўлаши учун муддат берилганига қарамасдан фуқаро масъулиятсизлик қилиб тўлашдан бўйин товлаб юраверди.

Шундан сўнг унга тегишли Дамас русумли автотранспорт воситаси хатланган вақт қарздор томонидан жами 23.466. 000 сўм қарздорлик  ҳамда 1.130.000 сўм ижро йиғими тўлиқ ундириб олинди.