» » Жиззахда “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида митинг ўтказилди

Жиззахда “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида митинг ўтказилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шундай экан, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятни барпо этиш жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-маънавий фаоллигини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз кайфиятни шакллантириш барчамизнинг бурчимиздир.

Албатта, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳам коррупцияни олдини олиш борасида “Биргаликда ҳуқуқий маданият сари”, “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият” лойиҳалари доирасида аҳоли орасида қатор учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбирларда фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий билим савияларини оширишга ҳаракат қилинмоқда.

Жиззах вилоятида ҳам аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, янги қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган турли тадбирлар ташкил этилаётир.

Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда Жиззах вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида акция ташкил этилди.

Мазкур акцияда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгаши депутатлари, партиянинг вилоят Кенгаши фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, талабалар, махалла фаоллари ҳамда ОАВ ҳодимлари фаол иштирок этишди.

Дастлаб акция митингдан бошланди. Жиззах шаҳрининг асосий кўчаларидан бири бўлган Шароф Рашидов шох кўчасида  8 минг нафар ёшлар, хотин-қизлар, фуқаролар коррупцияга қарши партиямиз ғояларини қўллаб-қувватлашди.

Митинг жараёнида партиямиз бугунги кунда олға сураётган қатор ғоялар кўп бор янгради. Улар орасида тиббиёт ва таълимни бепул қилиш, олий таълим муассасаларига ўқишга имтиҳонсиз қабул қилиш, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида адолат устувор бўлиши кераклиги ҳақидаги шиорлар қайта-қайта жаранг сочди.

Шундан сўнг, Жиззах шаҳридаги Форум мажмуаси ва унинг атрофида “Адолат сайли” ташкил этилди. Сайл доирасида интерактив ўйинлар, совринли викториналар ўтказилди. Бу иштирокчилар, айниқса улар орасидаги ёшларни ўзига жалб этиб, фаол қатнашишга ундади.

Тадбирда сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров коррупция мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётига улкан таҳдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантириб, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатиши, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан коррупциянинг олдини олишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган фикрларини билдириб ўтди.

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда коррупция нафақат кундалик ижтимоий муносабатларни издан чиқарувчи, балки давлатларнинг ичидан емирилишига олиб келувчи хавфли иллатдир. Коррупция давлатимизнинг ривожланишига ҳамда миллий хавфсизлигимизга таҳдид солади.

Коррупция халқнинг давлатга ишончини пасайтиради, жамиятнинг ахлоқий асосларини емиради, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг чуқурлашишига сабаб бўлади. Коррупция тизгинланмаса, тараққиёт йўлида қилинаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар ўз самарасини бермайди. Қолаверса, коррупция даражасининг юқорилиги мамлакатнинг халқаро миқёсда обрўсини туширадиган, инвестициявий муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган омилдир.

Ансамбллар ва эстрада хонандаларининг чиқишлари сайл иштирокчиларига манзур бўлди

Партия ташаббуси билан ташкил этилган сайли вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом эттирилади.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР