Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат...
Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томнидан сайёр қабул ва ёшлар учрашув...
Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими И.Матиев...
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия...
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ...
2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватга эга 9та янги электр станцияси...
Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил...
Ҳар бир инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади. Аммо уй сотиб олиш молиявий ночорлик...
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Металлург” клуби селекция ишларини...
“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » “Миллий кураш мусобақаси” кўрик танловида Жиззах давлат педагогика институти талабалари фахрли ўринни эгаллашди

“Миллий кураш мусобақаси” кўрик танловида Жиззах давлат педагогика институти талабалари фахрли ўринни эгаллашди

21 окт 2019, 12:21, User
0 комментариев    457 Кўрилган

Тошкентда “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” талаба-ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини кенг нишонлаш, ўтган давр мобайнида қўлга киритилган ютуқ ва натижалар, ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини ёшларга тушунтириш, талаба-ёшларнинг бешта муҳим ташаббус доирасида ўз иқтидорини намоён этишлари учун имконият яратиш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг баркамол шахс бўлиб, жамиятда ўз ўринларини топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишларида кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган "Талаба-ёшлар" фестивалида Жиззах давлат педагогика институти талабалари ҳам муносиб иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг иқтидорларини намоён қилиш мақсадида илгари сурилган 5 та мухим ташаббус доирасида  17-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика ёшлар фестивалининг “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш” йўналишидаги “Миллий кураш мусобақаси” кўрик танловида Жиззах давлат педагогика институти талабалари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жиззах давлат педагогика

институти Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив