» » Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосари ҳамда иккита туманига ҳокимлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосари ҳамда иккита туманига ҳокимлар тайинланди


Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Йиғилишда шу пайтгача Зарбдор тумани ҳокими бўлган Ашурматов Ойбек Шодмонқулович Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ашурматов Ойбек Шодмонқулович

Ойбек Ашурматов Зарбдор тумани ҳокими сифатида 2018 йил 13 августдан буён ишлаб келаётган эди.
Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани муносабати билан унинг ўрнини Маҳмуд Холбўтаев эгаллади.

Туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги сессияда 2018 йилнинг 29 октябрдан буён Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Холбўтаев Маҳмуд Парсаматович туман ҳокими этиб таништирилди.

Холбўтаев Маҳмуд Парсаматович

Шунингдек, Зарбдор туманида ўтказилган навбатдаги сессияда туман ҳокими этиб 2013 йилдан буён Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келган Рўзиев Зафар Шаропович тайинланди.

Рўзиев Зафар Шаропович

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

12:59
Маънавият - ўзликни англашдир
11:21
Ўзбекистон–Тожикистон чегаралари қачон очилади?
11:20
Дунёдаги энг кўп сотилган смартфонлар рўйхати эълон қилинди
11:15
"Женоа"нинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига "Интер" чек қўйди
11:14
ҚҚС суммасининг ноқонуний ҳисобга олингани 98,4 фоиз ҳолатда тасдиқланди
11:11
Қароқчилар томонидан ўғирлаб кетилган 317 ўқувчи қиз қутқарилди
11:10
Бугун Тошкентда баҳор паради бўлиб ўтади
11:09
Маҳаллаларда «Электрон кузатув маскан»лари ташкил этилади
11:08
Бугундан тадбиркорларга йўлларда қоидабузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишга рухсат берилди
10:38
Ўзбек заъфаронини экиш майдонлари ва ишлаб чиқариш ҳажми янада кенгайтирилади
14:01
Ўйин: Масжидул-Ҳаром манзарасини тиклаймиз
12:56
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
12:54
"Беш кундандан бери комада ётган" санъат институти талабаси ҳақида маълумот берилди
12:52
“Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс ушланди
12:49
Юртимизда кореялик фирибгар одамларни алдаб юрибди
12:47
Расул Кушербаев президентликка номзодини қўядими деган саволга нуқта қўйди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР