» » Пахтакорда имтиёзли кредит олмоқчи бўлган шахсларга сайёр хизматлар кўрсатилди

Пахтакорда имтиёзли кредит олмоқчи бўлган шахсларга сайёр хизматлар кўрсатилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани 1967 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда аҳоли сони 72 минг 800 нафарни ташкил этади. Асосий инфратузилма объектлари барпо этилган вақт Жиззах чўлларини ўзлаштириш жараёнига тўғри келади. Афсуски, ўзининг қадоқ қўллари билан ризқ яратган, чўлларни обод қилишда жонбозлик кўрсатган чўлқуварлар фаолияти, уларнинг меҳнатию, ютуқлари ҳақида мақтов гаплар кўп гапирилсада, амалда уларнинг турмуш аҳволи ўз ҳолига ташлаб қўйилди. Салкам ярим аср давомида туманда саноат, уй-жой, ижтимоий объектларни бунёд этиш билан боғлиқ арзирли ишлар бажарилмади. Натижада уй-жойларни сақлаш, йўллар инфратузилмаси, коммунал, ижтимоий соҳалардаги ўткир муаммолар юзага чиқиб, аҳолининг ҳақли эътирозларига, давлат идораларига бўлган мурожаатларининг ошишига олиб келди. Туманда “Обод қишлоқ”,”Обод маҳалла” дастури ҳамда «Илғор ҳудуд» лойиҳасининг изчил амалга оширишга киришилгани моҳиятан ана шундай муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Аслида аҳолининг уй-жойга эҳтиёжи, жойларда эскириб, шу пайтгача таъмир кўрмаган уйларнинг ҳамон эътиборсиз қолдирилаётгани ортидан аҳолининг бу борадаги эътироз ва муаммолари ошгани натижасида юзга келгани ҳам ҳақиқат.

Туман марказидаги маҳаллаларда 1960-1966 йиллар давомида қурилган 88 та барак типидаги уйларда 900 дан зиёд оила, 3 минг 600 дан ортиқ аҳоли оддий маиший шароитлардан ҳам маҳрум ҳолда кун кечириб келаётган эди. Номига бошпана вазифасини ўтаб турган бундай уйлар ҳар қандай қоидага солиб кўрилса ҳам ҳаёт хавфсизлиги талабларига мутлақо жавоб бермайди.

Мана шундай ўта оғир шароитда яшовчи кўп сонли фуқароларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда бундай уйларда яшовчи оилалар учун “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 19 гектар, “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан 4,2 гектар ер майдонлари ажратиб берилди. Мазкур янги массивларда 700 дан ортиқ уй барпо этилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков (чапда) ва бошқарма масъул ходими Элёр Урдушев

- ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ушбу массивларда ободонлаштириш ишлари бошлангандан бери бир неча марта давлат хизматларини кўрсатди, - дейди бошқарма масъул ходими Элёр Урдушев. – Жумладан, ушбу фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқароларнинг никоҳни қайд этиш гувоҳномаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳамда фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлиги юзасидан сайёр тартибида мониторинг ўтказилди. Хусусан, фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган фуқаролар 35 тани, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бўлмаган фуқаролар 26 тани, никоҳни қайд этиш гувоҳномаси мавжуд бўлмаган оилалар 53 тани ташкил этиши маълум бўлди.Шундан сўнг ушбу ҳужжатларни расмийлаштириш чоралари кўрилди.

Бугун мобил давлат хизматлари автобусида массив марказида бошқарма ва Пахтакор тумани ДХМ ходимлари томонидан фуқароларга сайёр хизматлар кўрсатилди. Уларга марказ ходимлари томонидан 50 дан ортиқ СТИРни аниқлаш ва олиш хизмати бепул тарзда кўрсатилди. Бу қурилаётган уйлар учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларини ажратишда тижорат банклари томонидан сўраладиган ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

Айни пайтда ушбу ҳудудда катта кўламдаги қурилиш жараёни давом этмоқда. Мақсад қишнинг совуқ кунларига қолмасдан ушбу ишларни якунлаш, фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яратишдан иборат.  ДХА вилоят бошқармаси ҳам шу мақсадда фуқаролар мушкулини осон қилиш борасида ҳаракат қилмоқда.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР