» » Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Жиззах вилоят бўлими: РФ олий таълим муассасаларига ўқишга таклиф этаётган НТМларнинг лицензияси мавжуд эмас

Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Жиззах вилоят бўлими: РФ олий таълим муассасаларига ўқишга таклиф этаётган НТМларнинг лицензияси мавжуд эмас

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турлари белгилаб қўйилган.

Унга кўра, Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятлицензия талаб қилинадиган фаолият тури сифатида кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги 464-I-сонли "Таълим тўғpисида" Қонуни I-боби, 6-моддаси "Таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми" бандида батафсил кўрсатилган.

Жумладан, "Таълим муассасаси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда барпо этилади.

Нодавлат таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқлари ва таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади" деб белгилаб қўйилган.

Ҳозирги кунда, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғpисида" 241-сонли Қарори асосида амалга оширилади

Бугунги кунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ, Жиззах шаҳри Тадбиркорликка кўмаклашиш марказида фаолият кўрсатаётган “ISAL”, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси “Тошкент мебел” савдо уйида фаолият кўрсатаётган “AITE” муассасалари нодавлат таълим муассасаси сифатида солиқ органларидан рўйхатдан ўтган бироқ нодавлат таълим муассасалари Давлат инспекцияси рўйхатидан ўтмаган ва бугунга қадар тегишли лицензиясиз фаолият кўрсатиб келмоқда.

Юқорида номлари қайд этилган нодавлат таълим муассасалари фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Россия Федерацияси ҳукумати ўртасидаги “Таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида”ги 2019 йил 30 майда имзоланган Битимга мувофиқ Россия Федерациясида олинган олий таълимнинг мутахассис ёки магистр дипломи билан тасдиқланган олий таълим мос равишда кундузги шаклда олинган бўлса тўғридан-тўғри тан олиниши белгилаб қўйилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

Давлат инспекцияси Жиззах вилоят

ҳудудий бўлими

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР