Бугун Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Ражабов иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Бугун Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Ражабов иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Брифингда жорий йил давомида вилоят раҳбариятининг асосий эътибори халқ хўжалигининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича мамлакатимиз Президенти ҳамда ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни бажаришга қаратилгани таъкидланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

 Нотиқ ўз маърузасида вилоятнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари, Бюджет даромадларига 2019 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижроси, бандлик дастурининг ижроси, яширин иш ўринларини легаллаштириш, 2019 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган муҳим тадбирлар, жумладан,пахтачилик, ғаллачилик, пиллпчилик, чорвачилик йўналишларида эришилган натижалар бўйича ахборот берди.

Шунингдек, ижтимоий соҳасида амалга оширилган муҳим ишларга тўхталар экан, Жиззах шаҳар “Жиззахлик” маҳалласи ҳудудидан “Президент мактаби” қуриш учун ер майдони ажратилиши режалаштирилгани, Мактабгача таълими тизими, Соғлиқни сақлаш, туризм йўналишидаги истиқболли лойиҳалар, Инвестиция дастурининг ижроси,  Инвестиция лойиҳалари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳамда йил давомида вилоятда кенг қамровли улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлиги ҳақида сўз борди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Ражабов сўзининг якунида брифинг иштирокчиларини яқинлашиб келаётган Янги 2020 йил билан самимий муборакбод этди. 

скачать dle 12.0


Flag Counter