» » Ватанни асраш мардларга ҳосдир!

Ватанни асраш мардларга ҳосдир!

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш эса шарафли бурчдир.

 

Юртимиз тинчлигини кўз қорачиғидек асрайдиган, керак бўлса жонини фидо қиладиган ҳарбийлар жасорати мамлакатимиз ёшлари учун ҳақиқий маънодаги намунадир. Она ватанга меҳр ҳар бир инсон қалбига мана шундай шарафли касб эгалари мисолида сингиб боради. Ватанпарварлик ойлиги доирасида вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят юридик коллежи ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди. 

Жиззах вилояти

Дастлаб миллий армиямизнинг жанговор салоҳиятини ўзида акс эттирган кўргазма ташкил этилиб, унда ўқувчи ёшлар ҳарбий қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Мамлакатимиз қуролли кучлари нуфузи йилдан йилга ошиб бормоқда. Бу эса ўсиб келаётган ёш ўғлонлар қалбида ватан ҳимоясига дахлдорлик туйғусини янада юксалтиради. 

Жиззах вилояти
Жиззах вилояти
Жиззах вилояти

Тадбир давомида3 та жамоа - харбийлар, вилоят адлия бошқармаси ходимлари ва коллеж ўқувчиларидан иборат гурухлар спортнинг бир нечта турлари бўйича куч синашдилар. 

Жиззах вилояти
Жиззах вилояти

Аҳамиятлиси ўқувчилар орасида спорт билан мунтазам шуғулланишни одат қилган ёшлар энг яхши натижаларни қайд эта олди. Ҳар куни жангавор машғулотлар ва спорт тадбирларини канда қилмайдиган аскарлар ҳам ўз салоҳиятларини тўла намоён этишди. 

Жиззах вилояти
Жиззах вилояти
Жиззах вилояти

Муросасиз ва қизғин тус олган спорт мусобақалари юрагида ўти бор, эпчил ва чаққон йигитларнинг хақиқий бахси бўлди.

Жиззах вилояти
Жиззах вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида мана шундай кўтаринки рухда ташкил этилмоқда. Бу эса Ватан ҳимоясини муқаддас бурч деб билган барча йигитларимиз учун чексиз ғурур ва ифтиҳордир.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР