Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Зафаробод туман инспекцияси ходимлари томонидан тумандаги "Ёрқин" МФЙда рейд ўтказилди.
Унда маҳалла ҳудудида жойлашган Барлос кўчасида ноқонуний чиқиндихоналар борлиги аниқланди. Чиқиндихона, асосан маҳаллий аҳоли томонидан ҳосил қилинган.
Мазкур чиқиндихона «Тоза ҳудуд» ДУК Зафаробод туман филиали ва туман инспекцияси билан ҳамкорликда бартараф этилди. Махсус техникалар ёрдамида йиғилиб қолган чиқиндилар тозаланди.
Шу билан бирга, давлат инспекторлари томонидан маҳаллий аҳолига чиқиндиларни ҳосил қилмаслик, бу жарима белгиланишига сабаб бўлиши тушунтирилди.
Азиз юртдошлар! Халқимизда «қуш уясида кўрганини қилади» деган нақл бор. Ана шу нақлга мувофиқ чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашга одатланайлик ва бу борада фарзандларимизга ўрнак бўлайлик!