“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлимининг аҳолига нафи тегмоқдами?

“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлимининг аҳолига нафи тегмоқдами?

“Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бўлимида «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 2017 йил 11 сентябрдаги Қонун бўйича ишлар ташкиллаштирилган бўлиб, жойларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилаётган учрашув ва семинарларда Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб борилмоқда.

Жумладан, бўлим бошлиғи томонидан мунтазам равишда туманларда жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули ўтказилиб келинмоқда. Сайёр қабулларда фуқаролар томонидан электр энергетикаси соҳасига оид масалалар юзасидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, муаммоли масалалари жойида ҳал қилиниб, қаноатлантирилган ҳолда тегишли жавоблар берилди.

Шунингдек, бўлим бошлиғи қабулига келган “Жиззах аккумулятор заводи дистрюбитори” МЧЖ рахбари Ш.Гафуров, “Тошмурод Аралов” ФХ рахбари Т.Араловнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб амалий ёрдам берилди.

“Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бўлимига 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан 24 маротаба мурожаатлар бўлим ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, мурожаатларда кўрсатилган масалалари қаноатлантирилган ҳолда тегишли жавоб хатлари берилмоқди.

Жумладан, Зомин тумани, Бунёдкор МФЙ, Н.Кубро кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро О.Жабборова томонидан хонадонига электр энергияси учун 2400000 сўм асоссиз қарздорлик чиқарилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати бўлим мутахассислари томонидан жойида ўрганилиб, туман электр таъминоти корхонаси томонидан фуқаронинг хонадонида фойдаланилган электр энергияси учун ҳақиқий қарздорлик 134815 сўм эканлиги аниқланди ва фуқарога тушунтирилди.

Дўстлик тумани, А.Навоий маҳалласи, Ҳ.Исроилов кўчасида жойлашган “BEKZOD-SHERZOD AVTO” ОК раҳбари Ш.Қуроқовнинг корхонага тегишли автоювиш шахобчасини электр тармоқларига уланиш учун амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилиб чиқилди ҳамда автоювиш шахобчаси электр тармоқларига улаб берилди.

“Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бўлимида ходимлар ўртасида коррупцияни олдини олиш бўйича ташвиқот ва тарғибот ишлари олиб бориш учун ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Ш.Джураев “Ўзэнергоинспекция”

ҳудудий бўлими мутахассиси