Жиззахлик эркак ҳомиладор рафиқасини ёқиб юборди

Жиззахлик эркак ҳомиладор рафиқасини ёқиб юборди

Жиззах шаҳрида эркак турмуш ўртоғини ҳомиладорлигига қарамай ёқиб юборди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Мазкур шафқатсиз воқеа жорий йилнинг 31 январь куни соат 13:00 ларда Жиззах шаҳар, “Мустақиллик” кўчасида жойлашган кўп қаватли 14-уйнинг лифтида содир бўлган. Фуқаро С.Х. турмуш ўртоғи М.У.нинг бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўлиб келганлигини гумон қилган.

Шу сабабли у билан жанжаллашиб, унинг ҳомиладорлигини билгани ҳолда, уни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан бирга олиб келган бензин ёнилғисини турмуш ўртоғининг устига сепиб, ўта шафқатсизлик билан ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.