» » Жиззахда янги ташкил этилган вазирлик бошқармасининг раҳбарияти тайинланди

Жиззахда янги ташкил этилган вазирлик бошқармасининг раҳбарияти тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилган.

Ҳужжатда белгиланишича, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосари – вазирга ҳамда вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари биринчи ўринбосарлари – вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқларига тенглаштирилади.

Кеча Жиззах вилоятида янги тузилган вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ўз лавозимларига тайинланди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.

Янги вазирликнинг ҳудуддаги раҳбарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари  Қаҳрамон Қуранбаев барчага таништирди.

Хусусан, Вилоят ҳокими ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаcи бошлиғи этиб, Мухторова Назира Абдусаттаровна,

Бошқарма бошлиғининг  Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича  биринчи ўринбосари этиб, Ҳамраева Гулнора Камаловна,

Бошқарма бошлиғининг Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича  ўринбосари этиб, Авазов Жўрабек Файзуллаевич

ҳамда Бошқарма бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари этиб, Нушаров Норқул Бозорбоевич тайинланди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
09:05
Халқаро ташкилот COVID-19нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирмоқда
09:04
Андижонда мактаб ўқувчилари устки кийимсиз совуққа олиб чиқилди
09:03
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
09:02
«International Job Organization» ХБА раҳбари устидан суд бошланди. Жабрланувчилар 2600дан ортиқ
12:42
2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
12:40
Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда
12:38
Ўзбекистоннинг чет элга автомобил экспорти ошди
12:34
Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
12:30
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР