Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туман Халқ қабулхонасига 2020 йилнинг январь-февраль ойларида жисмоний ва юридик шахслардан 156 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 82 таси туман Халқ қабулхонаси аралашуви билан ҳамда мутассадди идоралар томонидан қаноатлантирилган бўлса, бунда 37 таси ижобий ечимини топган.
Хусусан, туманнинг “Бўстон” МФЙ, Навоий кўчаси, 5-уйда яшовчи Э.Махамматов ва бошқаларнинг икки қаватли уйнинг олдидаги кўчани таъмирлаб бериш юзасидан қилган мурожаати Зафаробод туман Халқ қабулхонаси томонидан муддатли назоратга олиниб, ижобий ҳал этилди, яъни ушбу ички йўлнинг 300 метр қисми туман Йўллардан фойдаланиш УКси ходимлари томонидан 2020 йилнинг 8 февраль куни асфальт қилиб берилди.
Зафаробод тумани “Ёрқин” ШФЙда яшовчи Т.Акабоев, Н.Суюнов ва Фориш туманининг “Гараша” МФЙда яшовчи А.Лутфуллаев, П.Очиловларнинг 2019 йилги пахта йиғим-теримида отряд раҳбари бўлиб иштирок этиб, шартномага мувофиқ қолган иш ҳақларини "Жиззах кентекс" МЧЖ агрокластердан ололмаётганлиги юзасидан қилган мурожаатлари мутассади идоралар томонидан ўрганилиб, тўлиқ ундириб берилиши таъминланди ва мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
Туманнинг “Ёрқин” ШФЙда яшовчи Алхиев Бахромнинг пенсия ёшидаги онасига даволаниши учун ордер олишда 5 ойдан бери сарсон бўлаётганлиги юзасидан қилган оғзаки мурожаати Зафаробод туман Халқ қабулхонасининг ўзида 2020 йилнинг 5 февраль куни ижобий ҳал этилиб, “Жиззах” санаториясига йўлланма берилиши таъминланди.
Салоҳиддин Болқибоев
Зафаробод тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси