Шароф Рашидов туманида ҳам истеъмолчиларга ҳам ходимларга қулай шароит яратилди
Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси маъмурий биноси 2020 йил тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилди. Маъмурий бинони тўлиқ таъмирлаш учун 3 млрд 200 млн сўм маблағ сарфланди.
Маъмурий бинони фойдаланишга топшириш маросимида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ўринбосари Асқаров Асрор Акрамович, туман ҳокими Холбўтаев Маҳмуд Парсаматович, туман мутасадди корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари раҳбарлари, Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонасининг 71 нафар ходимлари қатнашдилар.
Сўзга чиққанлар туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимларини замонавий иш жойи билан қутлашди. Хотин-қизларни байрам муносабати билан табриклашдилар.
Бундан ташқари маросимимизга қариялик гаштини сураётган нуроний отахонлар, энергетика ва меҳнат фахрийлари таклиф этилиб, амалга оширилган ишлар билан таништирилди.
Бу каби бунёдкорлик ишлари Ғаллаорол туман электр таъминоти корхонасида ҳам амалга оширилди.
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»акциядорлик жамияти
Матбуот хизмати