» » Жиззахда ака-ука ИИБ ходимларини дўппослади

Жиззахда ака-ука ИИБ ходимларини дўппослади

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг очиқ суд мажлиси Зафаробод тумани, «Ёрқин» ШФЙ биносида  Ўтамуродов Улуғбек Утамуродов Умматларга оид ишни кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси А.Хомидов «Дарё»га хабар берди.

Ўтамуродов Улуғбек Комилжонович Зафаробод тумани, Ёрқин ШФЙ, Боғдон кўчаси 7-уйда яшаб келган. У Зафаробод туманидаги «Бобур-Уммат» фермер хўжалигида иш бошқарувчи бўлиб ишлаган. Укаси Ўтамурадов Уммат Комилжон ўғли билан билан бир бўлиб, 2018 йил 13 октябрь куни соат 20:00 ларда пахта териб келган тракторларини навбатсиз Зафаробод пахта тозалаш корхонасига киритаётганларида корхона олдида хизмат вазифасини ўтаётган туман ИИБ ЙҲХБ МА ходими С.Бозоров ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Д.Файзуллаевга тан жароҳати етказган.

Жиззах вилоят суд-тиббий экспертиза бюросининг хулосасига кўра, Д.Файзуллаевга оғирлик даражасига кўра ўртача оғир тан жароҳати етказилган. С.Бозоровга эса соғлигининг бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказилган.

Суд судланувчиларга нисбатан жазо тайинлашда айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, муқаддам судланмаганлигини, Ёшлар иттифоқи Зафаробод туман Кенгаши раисининг кафолат хати ҳамда Зафаробод тумани «Ёрқин» ШФЙ раисининг судланувчиларга нисбатан енгиллик бериш ҳақидаги илтимосномаси ва жабрланувчиларнинг уларга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олган ҳолда Ўтамуродов Улуғбекка ЖК 105-моддаси 2-қисмининг «в» банди ва 219-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб 4 (тўрт) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Утамуродов Умматга ЖК 140-моддаси 3-қисмининг «а» банди ва 219-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб 3 (уч) йил 2 (икки) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР