Жиззахлик ёшларга “Ёруғлик сари” номли ҳужжатли фильм намойиш этишдан мақсад нима эди?

Жиззахлик ёшларга “Ёруғлик сари” номли ҳужжатли фильм намойиш этишдан мақсад нима эди?

Жизах политехника институтида “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишни институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Санобар Эшбекова  кириш сўзи билан очди.

Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири Нурали Раимов иштирок этиб маъруза қилди. 

Маърузачи бугунги тинч-дориломон кунларимизнинг қадрига етмасдан, тушуниб-тушунмасдан кўпчилик фуқароларимиз ўзларининг ғаразли мақсадларини ниқоб қилиб олган ташқи кучларнинг таъсирга тушиб қолаётганлигини ачиниш билан айтиб ўтди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги бош имом-хатиби Меҳмонали Жабборов ва унинг ўринбосари Абдумутал Атабоевлар ҳам ўз чиқишларида одамларнинг тинчлигини бузиш, уларнинг ноҳақ қонини тўкиш, одам ўлдириш, инсонларни тўғри йўлдан адаштириш каби салбий ҳолатлар муқаддас динимизда ҳам қаттиқ қораланганлиги бўйича сўз юритишди.

Тадбир сўнгида Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан олиб келинган “Ёруғлик сари” деб номланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

Давра суҳбати якунида институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга мутассадиларидан атрофлича жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter